Хитойнинг Lenovo компанияси барселонада давом этаётган Mobile Wold Congress кўргазмасида Vibe Shot камерофони, A7000 смартфони ва Pocket Projector қурилмасини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Lenovo Vibe Shot камерофони 16 мигапикселли BSI сенсор, оптик стабиллаштиргич, уч рангли нур таратгич, объективнинг қўшимча ҳимоя ойнаси, 8 мегапикселли олд камера билан таъминланган. 7,33 миллиметрли металл корпуснинг олд ва орқа панели Corning Gorilla Glass 3 ойнаси билан қопланган.
Июнь ойида 349 доллардан сотувга чиқадиган қурилма 5 дюймли Full HD экран, 64 битли Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 3 Гб оператив хотира, 32 Гб ички хотирага эга. Иккита SIM карта кетадиган смартфон LTE тармоғида ҳам ишлайди. Аккумлятор қуввати 2900 мА/соатга тенг.
Июнь ойида 140 доллардан сотувга чиқадиган Lenovo A7000 смартдони эса Dolby Atmos аудиотехнологияси эвазига юқори сифатли овозни ваъда қилмоқда. 5,5дюймли HD экран, саккиз ядроли MediaTek процессори, 2 Гб оператив хотира ва 8 Гб ички хотира билан таъминлаган.
Икки SIM картада ишлайди ва LTE технологиясини қўллайди. 8 мегапикселли орқа ва 5 мегапикселли олд камерага эга. 7,9 миллиметрли корпусга 2900 мА/соат қувватли батарея жойлаштирилган.
Lenovo Pocket Projector чўнтак прожетори ғайриоддий янгилик бўлиб, тасвирни 110 дюймгача катталштира олади. Гаджетга microUSB кабели ёки Miracast ва DLNA симсиз технологиялари орқали уланиш мумкин. Аккумлятор қуввати 2,5 соатга етади. Қурилма нархи 249 долларга баҳоланган.
Изоҳ (0)