Истеъдодли ижодкор Лола Йўлдошева ўзининг «юлдузлик касаллигини юқтириб олмаслиги»га ёрдам берувчилар ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Fattohhon.com».
Лоланинг сўзларига кўра, уни бу «касаллик»дан атрофини ўраб турган керакли, тўғри инсонлар сақлаб қолмоқда.
«Мени керак бўлса, ўз вақтида ўз жойимга қўйиб қўйишади, – дея кулади хонанда. – Бизнинг касбимиз ўзи шундай. ‘Юлдузлик касаллиги’ ўз-ўзидан содир бўлади, сен буни назорат қила олмайсан! Чунки сен доим диққат-марказда бўласан. Қарабсанки, ўзинг сезмаган ҳолда ўзгарасан!
Бундай пайтда ёнингда сени ўз жойингга қўйиб қўядиган, ‘Сен ҳам ҳамма қатори инсонсан! Осмондан пастга туш!’ деб турадиган инсонлар керак. Бу менинг эрим! Қолаверса, биринчи навбатда менинг онам – дарров мени ўзимга келтириб қўядиган, менга доимо энг керакли маслаҳатларни берадиган ҳамда ‘бурним кўтарилиб’ кетишига йўл қўймайдиган инсон. Ота-онамнинг берган оқилона тарбияси ҳам. Қолаверса, онам ҳалигача менга тарбия берадилар».