Давлат ички процедураларининг бажарилганлигидан сўнг, 2015 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Кипр Республикаси ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур ҳужжат 2012 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Битим икки давлатнинг шахс, тинчлик, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига хавф солувчи жиноятлар ҳамда иқтисодий фаолият ва ахборот технологиялари соҳаларидаги жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни кўзда тутади. Битим доирасидаги ҳамкорлик ушбу жиноятларга қарши кураш соҳасидаги ахборот алмашиш ва уларни очишда ёрдам кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)