2015 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, 2014 йил 14–15 октябрь кунлари Берлин шаҳрида ўтказилган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Германия сиёсий мулоқотини давом эттириш ва савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги узоқ муддатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Элчи 2019–2020 йилларга БМТ Хавсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ГФР номзодини илгари суриш ҳақида маълумот берди.
Учрашувда турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқалар жадвали ва баъзи халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)