Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Австрия пойтахти прокуратураси 27 февраль, жума куни хабар беришича, токсикологик экспертизанинг дастлабки маълумотларига кўра, Вена қамоқхонасида ўз жонига қасд қилган Қозоғистоннинг собиқ элчиси Раҳат Алиев тинчлантирувчи препаратлар қабул қилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

Прокуратура вакили баёнотида аниқлик киритилишича, бунда гап Австрия ҳудудида деярли тўлиқ тақиқланган «барбитурат излари» ҳақида бормоқда.

Терговчилар экспертларнинг якуний хулосасини бир неча кун ичида тайёрламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австрия Адлия вазирлиги Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Раҳат Алиев қамоқхонада ўз жонига қасд қилганини тасдиқлаган эди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Австрия расмийлари Алиевнинг Йозефштадтда жойлашган қамоқхонадаги бир кишилик камерада ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Қайд этилишича, Алиевни Тошкент вақти билан соат 11:20 да нонушта тарқатилаётган пайтда ўлик ҳолда топишган. У бинтларга осилган ҳолда бўлгани маълум қилинган.

Раҳат Алиев 5 июнь куни Венада ҳибсга олинган эди. Қозоғистонда у сиртдан 40 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар