Таниқли қўшиқчи Мадонна Brit Awards мукофотини топшириш маросимида саҳнадаги зинадан йиқилиб тушгача бўйнидан жароҳат олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.
«Мен бўйнимдан жароҳат олдим. Эрталабки соат учгача менинг ақлим жойидагилигига ишониш учун устимда чироқ билан туришди. Менда иккита вариант бор эди – ё бўғилиш, ё йиқилиш. Мен иккинчисини танладим», − деди Мадонна.
Хонанда ўзи йиқилган ҳолатнинг видеоёзувини кўришдан бош тортган ва энди саҳнага узун ёпинчиқ кийиб чиқмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)