БМТ Бош Ассамблеяси мамлакатларни Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70 йиллигини нишонлашга чақирилган ва май ойи бошида махсус тантанали йиғилиш ўтказишни кўзда тутувчи резолюция қабул қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
80 га яқин давлат ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган ҳужжат консенсус йўли билан қабул қилинди. Резолюцияда иттифоқчиларнинг фашизм устидан ғалабаси 1945 йилда келажакда урушларнинг олдини олиш мақсадида БМТ тузилишига замин яратгани эсга олинган.
Шу муносабат билан Бош Ассамблея барча мамлакатларга, БМТ тизимидаги тузилмаларга, ноҳукумат ташкилотларга ушбу муҳим санани Иккинчи Жаҳон урушининг барча қурбонлари хотирасини улуғлаш сифатида тегишли равишда ўтказишни таклиф қилди. Ҳужжат Бош Ассамблея раиси Сем Кутесдан 2015 йил май ойининг иккинчи ҳафтасида урушнинг барча қаурбонлари хотираси шарафига махсус тантанали йиғилиш ўтказишни сўраган.
Изоҳ (0)