Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер Терминатор ҳақидаги фильмларнинг олтинчи ва еттинчи қисмларда суратга тушишини тасдилади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Будапештдаги маърузадан кейин Шварценеггер мухлислари билан учрашган ва «Терминатор»нинг олтинчи қисмида суратга тушиши ҳақидаги саволга «Албатта, кейинги йилда» деб жавоб берган. Шунингдек, еттинчи қисм ҳақидаги саволга ҳам ижобий жавоб қайтарган.
Қайд этилишича, Шварценеггер «Тахтлар ўйини» сериали юлдузи Эмилия Кларк билан бирга суратга тушган «Терминатор: Генезис» фильми жорий йилнинг ёзида экранларга чиқади. Бу машҳур фильмнинг бешинчи қисми ҳисобланса-да, инсон онги ва сунъий ақл ўртасидаги кураш ҳақидаги трилогиянинг биринчиси бўлади.
Изоҳ (0)