Туғма касалликлардан азият чеккан, ўтган йили Германияга даволаниш учун кетган 13 нафар бола Ўзбекистонга соғлом бўлиб қайтди. Улар «Тошкент» халқаро аэропортида кутиб олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди 2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Friedensdorf International халқаро ташкилоти (ГФР) билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларнинг ногирон ва бемор болаларини соғломлаштириш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этмоқда. Масалан, Соғлом бола йилида туғма юз-жағ нуқсони бўлган 255 нафар ва туғма ортопедик касалликлари мавжуд яна шунча ўғил-қиз операция қилинди. 250 нафардан зиёд бола даволаниш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга юборилган эди.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди вакилларининг маълум қилишича, 18 февраль куни бир гуруҳ туғма касал болалар бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)