Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу туманда яшовчи 45 ёшли фуқаро маст ҳолда ўз уйида бир таниши билан жанжаллашиб қолган, деб маълум қилди ИИВ расмий сайти.
Маст фуқаро ўзаро жанжал оқибатида танишини тўмтоқ жисм билан уриб, тан жароҳати етказган ва натижада у воқеа жойида вафот этган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида айбдор аниқланиб, қўлга олинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)