Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБга шу туманда яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс у томонидан уйи олдида қаровсиз қолдирилган Nexia русумли автомашинасининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетганлигини маълум қилган, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)