Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти олимлари томонидан сувли кўмир суспензиясини (СКС) олиш усули ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.
У ёқилғи-энергетика саноати, сувли кўмир суспензиясини мазут ва газ ўрнига ёқилғи сифатида фойдаланиш учун, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тупроқшуносликда сувли кўмир суспензиясига турли химикатларни қўшиб тупроққа ва ўсимликларга ишлов бериш соҳаси учун мўлжалланган.
Унинг вазифаси сувли кўмир суспензия стабилизаторлари ассорtimeнтини кенгайтириш ва танқис натрий гидрооксидини маҳаллий, арзон ва осон топиладиган хомашё – калсий гидрооксидига (оҳак) алмаштиришни таъминлайдиган усулни ишлаб чиқишдан иборат. Муаллифлар ушбу ихтирога патент олиш учун талабнома топширди.
Изоҳ (0)