«Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ойлик абонент тўловисиз ҳар ойда 60 дақиқа бепул маҳаллий ва шаҳарлараро мулоқот имконияти тақдим этилади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Тегишли тариф режаларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг тегишли тартибда уланишини таъминлаш Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторларига ва «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига топширилди.
Аввалроқ, «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури доирасида 1941−1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига телевизор ва мобил телефонлар совға қилиниши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)