Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2015 йилда пойтахтдаги «Мотор заводи» АЖнинг бекор турган ишлаб чиқариш майдонларида қуввати 200 минг тоннага тенг электр техника маҳсулотлари логистика маркази ташкил этилади, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

3,1 миллиард сўмлик лойиҳа 2015 йилнинг Пудрат қурилиш ишлари дастурига киритилди.

Бундан ташқари, «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси мураккаб маиший техника ишлаб чиқариш бўйича жами қиймати 22,5 миллиард сўмга тенг учта лойиҳани амалга оширади.

2017 йилгача «Мотор заводи» АЖнинг бекор турган ишлаб чиқариш майдонларида 300 мингта совутгич, 250 мингта маиший газ ва комбинациялашган плиталар ҳамда маиший техника учун 7500 тонна алюминий ва пластмасса буюмлар чиқарилиши кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар