Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойнинг CMEC (China Machinery Engineering Corporation) компанияси 2015 йил охиригача Самарқандда NPK-ўғит ишлаб чиқариш бўйича завод қуради, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

CМЕC «Ўзкимёсаноат» ДАК билан «Самарқандкимё» АЖ базасида заводнинг технологик қисмини қуриб, тайёр ҳолда топшириш бўйича шартнома имзолаган.

Янги заводнинг лойиҳада кўзда тутилган қуввати 240 минг тонна NPK-ўғитга тенг. Умумий қиймати 20 миллион долларга тенг лойиҳани молиялаштириш «Ўзкимёсаноат»нинг хусусий маблағлари ва CМЕC’нинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.

NPK-ўғит комплекси турли нисбатлардаги азот, фосфор ва калийни ўз ичига олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар