Андижон вилояти Андижон туманида номаълум ҳайдовчи автомашина бошқариб кетаётиб, Андижон шаҳрида яшовчи бир фуқарони уриб юборди ва унга ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Lacetti русумли автомашинада содир этганлиги аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)