2015 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Судан Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) Моҳамед Элиас Моҳамед Элҳажни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон - Судан муносабатлари масалалари муҳокама қилинди.
Икки давлат ҳам БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда халқаро муаммолар, айрим минтақалардаги вазият ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)