Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ички ишлар ходимларини видео ва фотосуратга олишга тақиқ ўрнатилмаган. Бу ҳақда «Экономическое обозрение» журналининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан савол-жавобига асосланиб «Anhor.uz» хабар қилди.
Инспектор транспорт воситасини тўхтатганидан кейин ҳайдовчи у билан суҳбатни кейинроқ судга тақдим этиш эҳтимоли билан видеога олишга рухсат этилган ёки этилмаганлиги ҳақидаги саволга юқоридаги жавоб қайтарилган.
Қайд этилишича, йўл-патрул хизмати инспектори Ўзбекистон Республикаси учун стратегик аҳамиятга эга объектлар яқинида хизмат қилаётган бўлса, суратга олишни тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бунда у суратга олиш тақиқланганлигининг сабаб ва асосларини тушунтириб бериши лозим.
Бундан ташқари, исталган фуқаро, жумладан ички ишлар органлари ходими ҳам ўз суратини ҳимоя қилиш бўйича фуқаролик ҳуқуқи бузилган ҳолда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)