Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Nowhereelse.fr» нашри ҳали тақдим этилмаган Apple планшетига мўлжалланган ғилоф суратларини чоп этди ва шу тариқа бундай гаджет устида иш олиб борилаётганини билвосита тасдиқлади, деб ёзади «Российская газета».

Фото: nowhereelse.fr

Фото: nowhereelse.fr

У iPad Air 2 учун мўлжалланган ғилофдан устки ва пастки четларининг очиқлиги билан фарқ қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, планшет экранининг диагонали 12,2—12,9 дюйм атрофида бўлади.

Одатда Apple iPad’нинг янги версияларини октябрда — iPhone тақдимотидан бир ой ўтгач, намойиш этади. Бироқ «Nowhereelse.fr» таъкидлашича, бу йил янги қурилма март ёки апрелда тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар