«Донецк Халқ Республикаси»да Донбассдаги урушни бошлаш айблови билан Украина раҳбариятига қарши жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Жиноят ишида айбдорлар сифатида Украина президенти Пётр Порошенко, бош вазир Арсений Яценюк ҳамда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов кўрсатилган.
Айбловда айтилишича, Украина раҳбарияти Донбасс аҳолисининг «ДХР» ва «ЛХР»ни тузиш бўйича хоҳиш-истагига рози бўлмай, уларнинг ҳудудига ноқонуний жангари гуруҳлар ва жазо батальонлари киритилишини ташкиллаштирган.
Изоҳ (0)