Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида илиқ об-ҳаво кузатилади.
18−21 февралда ҳарорат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 2−7° совуқ, кундузи 0−5° илиқ, Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 0−5° илиқ, 19−20 февралда баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 8−13° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0−5° совуқ, кундузи 2−7° илиқ, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 0−5° илиқ, 19−20 февралда баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 8−13° илиқ, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 2−7° илиқ, кундузи 10−15° илиқ, Фарғона водийсида кечаси 0−5° илиқ, кундузи 18−19 февралда 6−11° илиқ, 20−21 февралда 8−13° илиқ бўлади.
Барча ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. 18−20 февралда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18 февралда 0−5° совуқ, 19−21 февралда 3−8° совуқ, кундузи 2−7° илиқ бўлади.
Изоҳ (0)