АҚШ Марказий разведка бюроси 2005−2006 йилларда Ироқдаги операция учун кейинчалик йўқ қилиш мақсадида кимёвий қурол сотиб олгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Meduza.
The New York Times маълумотларига кўра, МРБ 1991 йилги Форс кўрфазидаги урушдан кейин Ироқдан қолган ва БМТ инспексияси томонидан ҳисобга олинмаган 400 дан ортиқ ракетани сотиб олиб, йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Ракеталарнинг бир қисми ёмон аҳволда бўлган ва улар ҳеч қандай хавф туғдирмаган, бироқ кўпчилигда зарин гази бўлган. МРБ ракеталарни айнан кимдан сотиб олгани, шунингдек бунга қанча пул сарфлагани ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)