General Motors компанияси Шимолий Америка автомобиль бозоридан 81 мингта автомобилни қайтариб олишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Акция 2006−2007-модель йилларига тегишли Chevrolet Malibu, Chevrloet Malibu Maxx ва Pontiac G6 автомобилларини қамраб олади. (Бу GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган Malibu автомобилларидан фарқ қиладиган, эски моделлар ҳисобланади). Мутахассислар носоз датчикни алмаштириб, бошқарув тизимининг электр кучайтиргичидаги муаммони бартараф қилиши лозимлиги қайд этилган.
GM ушбу носозлик билан боғлиқ фақат битта йўл-транспорт ҳодисасидан хабардорлигини маълум қилган. Чақирилган автомобиллардаги носозлик бепул бартараф этишига ваъда берилган.
Қайд этилишича, ўтган йилда шунга ўхшаган муаммо туфайли GM бозордан 1,3 миллионта автомобилни чақириб олишига тўғри келган.