Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси навбатдаги назорат учашувини Қозоғистоннинг «Остона» клубига қарши ўтказди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Темирйўлчилар»га ғалаба келтирган ягона голга Сардор Мирзаев муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Абрамов шогирдлари бундан олдин икки бор қозоқ клубига қарши ўйин ўтказган эди. «Иртиш» мағлуб этилган, «Ордабаси» билан «темирйўлчилар» дуранг ўйнаган эди.
Изоҳ (0)