Франция элчиси Жак-Анри Ўлс 6 февраль куни ўз қароргоҳида ўтказилган маросим пайтида элчихонанинг уч нафар собиқ ходимини «Меҳнат» фахрий медалининг кумуш даражаси билан тақдирлади. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий сайтида маълум қилинган.
Тақдирланганлар Алевтина Губанова, Анвар Инамов ва Лариса Чугуновалар бўлиб, улар Тошкентдаги Франция элчихонасида 20 йилдан ортиқ меҳнат қилишгандан кейин ўтган йили кузда нафақага чиқишди. Элчи жаноблари уларга садоқати, фидокорлиги, жонбозлиги учун ўз миннатдорчилигини ҳамда эзгу тилакларини билдирди.
«Меҳнат» фахрий медали билан ходимлар кўп йиллик хизмат фаолияти учун ёки ўз хизмат фаолиятидаги ташаббускорлик хусусиятлари, шунингдек, энг яхши натижаларга эришиш йўлидаги хизматлари эвазига тақдирланади.
Изоҳ (0)