АҚШ президенти Барак Обама Россиянинг кучсиз иқтисодиёти Москванинг ўзи учун ҳам, Вашингтон учун ҳам жиддий таҳдид эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Бу Россия учун ёмон, узоқ истиқболда эса АҚШ учун ҳам ёмон. Чунки агар Россия инқироз ичида бўлса, у 21-асрда мавжуд бўлиши керак бўлмаган босқинчилик ғояларига қайтиши мумкинлиги таҳдиди бор», − деди Обама.
Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин Россия иқтисодиётини диверсификация қилиш, қўшнилари билан муносабатларини яхшилаш ва Россия ҳақида пост-совет зўравони сифатидаги тасаввурларни ўзгартириш бўйича қатор имкониятларни ўтказиб юборган.
Изоҳ (0)