GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2014 йилда 245,7 мингта автомобиль ишлаб чиқарди. Бу 2013 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллардан (246031 та) 0,13 фоизга камдир, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
«Ўзавтосаноат» компанияси сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, ўтган йилда 55 мингдан ортиқ енгил автомобиль экспорт қилинган. Бу 2013 йилгидан (90,2 минг машина) 39 фоизга камдир. Экспорт камайиши Россия бозоридаги ҳолат билан боғлиқлиги айтилган.
Шунингдек, «Ўзавтосаноат» корхоналари томонидан 2014 йилда Isuzu русумли 3800 та автобус ва юк машинаси, MAN русумли 1200 та юк автомобили ва 133,7 мингта куч агрегати ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)