«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг туғилган куни муносабати билан зиёфатни қолдира олмади. Бу ҳақда футболчининг агенти Жорже Мендеш маълум қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
«Биз кечки овқатни бирга қилиш учун қаергадир боришимиз керак эди, чунки уйга барча меҳмонлар ва уларнинг оиласига жой етмас эди. Маҳфийликка эътибор берилмаса, ҳамма нарсани видеога олиб ролик ясайдиганлар топилади. Жуда жаҳлим чиқди. Криштиану ҳам ғазабда.
У ҳамон дунёдаги энг яхши профессионал бўлиб қолмоқда. Ҳаммасини ошкор қилмасликка ваъда берганман, аммо кечада 40 нафар болакай қатнашди. Криштиану буни қолдира олмасди, бунинг иложи йўқ эди. Таклиф қилинганлар ва ташриф буюрганларга раҳмат айтмоқчиман. Бу кеча унинг қиз жиянининг туғилган кунига ҳам тўғри келди. У мағлубиятдан жуда хафа эди, аммо кечани қолдиришнинг иложи йўқ эди», − дейди Мендеш.
Изоҳ (0)