«Барселона» форварди Лионель Месси Испания чемпионатининг 22-туридаги «Атлетик» (5:2) билан ўйинда 2 та голга ассистентлик қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Шундай қилиб, 27 ёшли футболчи Примеродаги голли паслари сонини 105 тага етказиб олди. Бу кўрсаткич бўйича у Луиш Фигуга етиб олди ва энди бу икки футболчи сўнгги 25 йил ичида голли пас бериш бўйича 1-ўринни бўлишиб туришибди. Хавида 95та, Даниэль Алвешда 92та голли пас мавжуд.
Месси бу ўйинда жарима зарбасидан тўп киритди ва бу кўрсаткич бўйича сўнгги 20 йил ичида Испания чемпионатида 4-ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Примеронинг бу мавсумдаги 21 ўйинида Месси 23 та тўп киритди ва 13 голга ассистентлик қилди.
Изоҳ (0)