«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 22-турида «Атлетик» дарвозасига жарима зарбасидан гол урди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz»
Шу тариқа, аргентиналик футболчи Испания чемпионати доирасида ўзининг жаримадан 12-голини урди. Бу орқали у Ривалдодан (11 та гол) ўтиб кетди. Ундан ташқари Дуда ва Асунсао ҳисобида жаримадан урилган 12та гол бор.
Сўнгги 20 йил ичида Мессидан кўра Ла лигада жарима зарбасини тўғридан-тўғри голга айлантирганлар орасида 3 нафар футболчи бор: Криштиану Роналду ва Роналдиньо (иккиси — 15 тадан) ҳамда Роберто Карлос (16 та).
Эслатиб ўтамиз, Месси ушбу мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 13 та голга ассистентлик қилди.
Изоҳ (0)