Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида давом этаётган Fed Cup мусобақасининг Осиё — Океания минтақаси дастлабки саралашидаги иккинчи учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Илк турда Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Дмитрий Томашевич шогирдлари бу сафар Жанубий Корея терма жамоасига имконият (1:2)ни бой берди.
Сабина Шарипова На-Лаэ Ханга 1:6, 7:6(2), 2:6 ҳисобида ютқазди. Нигина Абдураимова Су Жеонг Жангни 6:4, 2:6, 6:4 ҳисобида енгиб, мувозанатни тиклади. Бироқ ҳал қилувчи жуфтлик баҳсида Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова тандеми На-Лаэ Хан ҳамда Су Жеонг Жангга 3:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)