Осиё Футбол Конфедерацияси аёллар ўртасидаги Олимпиада саралаш ўйинларида ишлайдиган расмийлар номини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Таъкидлаш лозим, мазкур ўйинларни бошқариб бориш учун икки нафар ўзбекистонлик ҳакам ОФКдан таклиф олди. Унга кўра, ФИФА рефериси Анна Сидорова ҳамда ФИФА лайнсмени Зилола Раҳматова Хитой Тайпейи мезбонлик қиладиган Олимпиада — 2016 1-саралаш босқичи “C” гуруҳи баҳсларида ишлайди.
Саралашнинг мазкур гуруҳ ўйинлари 20—24 март кунлари бўлиб ўтади ва унда мезбон — Хитой Тайпейи, Эрон ҳамда Лаос аёллар терма жамоалари баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)