Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Франциянинг Монпелье шаҳрида давом этаётган йирик теннис турнирининг иккинчи даврасига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Эътиборга молик жиҳати шундаки, Истомин биринчи сетда тунислик рақиби Малек Жазирига 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Аммо ҳамюртимизнинг бахтига Жазири жароҳат сабаб иккинчи сетга чиқа олмади ва омад туфайлигина Денис иккинчи давра иштирокчисига айланди.
Эртага чорак финал чиптаси учун ўтказиладиган учрашувда Денис Истомин исроиллик Дуди Селага қарши кортга чиқади. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ATR Open Sud de France турнирининг мукофот жамғармаси 494 минг 310 еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)