Икки нафар террорчи аёл Гомба шаҳрида Нигерия президенти Гудлак Жонатан нутқ сўзлаган жой яқинида ўзини портлатиб юборди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қидирув-қутқарув хизмати вакилларининг сўзларига кўра, топилган икки аёл жасади ушбу портлашни уюштирган террорчилар эканлиги тахмин қилинмоқда. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, портлаш оқибатида камида 18 киши жабрланиб, шифохонага олиб борилган.
Қайд этилишича, кучли портлаш Жонатан ўзининг сайловолди кампанияси доирасида нутқ сўзлаган стадион яқинида содир бўлган.
Изоҳ (0)