Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Ислом Аҳмедов ФИФА инструкторларига номзодлар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Рустам Акрамов маълумотига таяниб, «Uff.uz» хабар беради.
Айни пайтда Аҳмедов Осиё Футбол Конфедерациясининг техник қўмитаси аъзоси бўлиб ишлаб келмоқда. Уни ОФК мутасаддилари қитъа бўйича ФИФА инстукторларига номзодлар рўйхатига киритди. Шу кунларда мазкур рўйхатни ФИФА расман тасдиқлаши кутилмоқда.
Агар Аҳмедов тасдиқланса, биринчи марта ФИФА ташкилотида ўзбекистонлик мутахассис ҳам фаолият олиб борадиган бўлади. Бу жуда катта кўрсаткич ҳисобланади.
Изоҳ (0)