Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Россия-1» телеканали янги «Главная сцена» («Бош саҳна») лойиҳасини ишга туширди, дея хабар бермоқда «12news.uz». Шоуда қатнашиш учун бутун Россия ва яқин хориждан келган 10 мингдан ортиқ номзод кўриб чиқилди.

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Кастингда ўзбекистонлик қўшиқчи Сардор Милано ҳам муваффақиятли иштирок этди. У Андреа Бочелли ва Сара Брайтманнинг Time To Say Goodbye қўшиғини маҳорат билан ижро этди ва нафақат кўпсонли томошабинлар, балки ҳайъат аъзолари ва продюсерлар олқишларига сазовор бўлди.

Лойиҳа доирасида жами бешта саралаш босқичи ўтказилади, бу уларнинг дастлабкиси бўлди.

Сардор Милано (Сардор Эшмуҳаммедов)нинг ижод йўли Тошкентдаги «Оловуддин» болалар студиясидан бошланган. Шундан сўнг у классик фортепиано синфи бўйича театр коллежида, 2010 йилдан бошлаб эса Москва мусиқий билим юртида ўқиди.

Сардор бунгача ҳам кўплаб халқаро танловларда иштирок этган. Хусусан, «Новая волна — 2011» саралаш босқичида ярим финалчи, «Евровидение — 2012» танлови саралаш босқичида эса финалчи бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)