Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу ФИФА президентлиги учун расман номзод этиб кўрсатилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Португалиялик сайловларда иштирок этиш учун қўйилган минимал талабни бажарди. У олтита федерациянинг қўллаб-қувватлаши ҳақидаги кафолотини олган. Мазкур талабга кўра, номзодни камида бешта федерация қўллаши лозим.
Сайловда, шунингдек, Зепп Блаттер, Жером Шампан, Али Бин Ал Ҳуссайн, Давид Жинола ва Михаэль ван Прааг иштирок этади.
Изоҳ (0)