Ижтимоий тармоқларда хонанда Муниса Ризаеванинг чолғучилар билан жонли ижрода қўшиқ куйлаётгани тасвирланган лавҳага унинг ўзи изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
«Яна жонли ижронинг пайига тушганман, — дея гап бошлади Муниса. — Тўғрисини айцам, энди нафақат концертларда, балки тўйларда ҳам юз фоиз жонли ижрода куйламоқчиман».
Шунингдек, хонанда бу йил бўладиган концерт дастурига ҳам тайёргарликни бошлаб юборганини қайд этди: «Ўтган йилги концертимдан ўзим унчалик қониқмадим. Маъмуримнинг кетиб қолиши, концерт олдидан мени чув туширишгани сабаб анча қийналдим».
Изоҳ (0)