Муниса Ризаева Жасур Ғойипов билан боғлиқ тўй машмашалари ҳақида тўхталар экан, унинг тўйига бормаганининг сабабини маълум қилди, деб хабар беради «Даракчи» газетаси.
«Жасур билан тўйимиз ҳеч қандай пиар бўлмаган. Мен уни жуда ҳурмат қиламан, у ҳақиқатан ҳам яхши йигит, — дея ўз фикрини бошлади хонанда. — Тўйида иштирок этмаганимга келсак, шунча шов-шувлардан кейин унинг тўйига боришим ҳам унча тўғри бўлмасди».
Муниса ўзининг қачон турмушга чиқиши билан боғлиқ саволга ҳам жавоб берди: «Насиб қилса, албатта, турмушга чиқаман ва бундан мухлисларим ҳам, сиз ҳам бехабар қолмайсиз», — деди истеъдод эгаси.
«Мен турмуш, оила масаласига жуда жиддий қарайман. Бир марта ва бир умрга турмушга чиқаман. Юрагим жиз этиши, чиндан ҳам севиб қолишим керак, деб аравани қуруқ олиб қочадиганлардан эмасман. Аввало, мени ва мен севган инсоннинг дунёқараши, ўзига ишончи, сабр-тоқати, ақл-заковати меникидан кучли бўлиши лозим.
Менга бир қарашнинг ўзидаёқ гапини ўтказа оладиган, оилада ҳақиқий бош бўладиган турмуш ўртоқ керак, — деб қўшимча қилди ижодкор. — Гарчанд санъат ҳаётимнинг мазмуни, бир бўлаги бўлса ҳам ўйлаб ўтирмай оилам, фарзандларим учун санъатимдан кечган бўлардим».
Изоҳ (0)