«Навоий Улгуржи Бизнес» масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари сифатида фаолиятини бошлаган шахс давлат манфаатларидан ўзиникини устун қўйди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
Республикамиздаги қонун ва қонуности ҳужжатларини қўпол равишда бузиб, 2013 йилнинг ноябридан 2014 йил январь ойигача маҳсулотлар сотувидан тушган 4 миллиард 14 миллион 900 минг сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмаганлиги фош бўлди.
Бундан ташқари, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, МЧЖнинг қатъий ҳисобида турган, 2011 йилнинг январидан 2013 йилнинг апрелигача бўлган даврдаги молиявий фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни нобуд қилганлиги аниқланди.
Суд томонидан у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди ва унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)