Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ҳурмат қилишга чақирди. Минскдаги матбуот анжуманида у Беларуснинг рус дунёсининг бир қисми ҳисобланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Шундай ақллилар борки, уларнинг айтиши бўйича Беларусь рус дунёсининг, сал қолса Россиянинг бир қисми. Буни эсингиздан чиқаринг. Беларусь суверен ва мустақил давлатдир», – деди Лукашенко.
«Биз бундай мамлакат аввал бўлмаган деб ўйлайдиган ҳар кимни суверенитетимиз ва мустақиллигимизни ҳурмат қилишга мажбурлаймиз. Бўлмаган бўлса, энди бор ва бу ҳисобга олиниши керак», – деб давом эттирди давлат раҳбари.
Президент Беларусь ўз ерларини ҳеч кимга бериб қўймаслигини таъкидлади. «Бу – менинг вазифам. Қанчалик қийин бўлмасин, мен буни бажараман. Мен ўз миссиямни амалга ошираман. Бу менга қанчага тушса ҳам», – деди у.
Украинадаги вазият ҳақида гапирар экан, Лукашенко Донбассда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича максимал даражада ҳаракат қилишга даъват этди.
У Украина инқирози бўйича Минск позицияси туфайли мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва АҚШ билан муносабатларида алоҳида илиқлик кўраётганини, аммо фақат бунга ишониб қолиш тарафдори эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)