Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 26-27 январь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 23-иқтисодий ва экологик форумига илк тайёрлов учрашувида иштирок этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ушбу форум «ЕХҲТ минтақасида сув захираларини бошқариш – ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш» мавзусига бағишланади ва Вена шаҳрида (Австрия) бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)