Бухородаги «Махсусавтохўжалик» корхонасида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ишга туширилади. Бу ҳақда компания директори Саид Кенжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Восточний экспресс».
«Биз чиқиндини қайта ишлаш ва саралаш заводини олиб келмоқчимиз ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ишлар аниқ белгилаб қўйилган ривожланган давлатлар тажрибасини жорий қилмоқчимиз. Дастлаб чиқиндиларни саралаш станциясини қурамиз. Испания, Россия ва Хитой мутахассислари ўз технологияларини тақдим этган», − деди Кенжаев.
Корхона раҳбарининг сўзларига кўра, шунингдек биогаз ишлаб чиқарувчи завод қурилиши ҳам режалаштирилган. Вилоят матбуоти маълумотларига кўра, мазкур корхона ҳар куни Бухоро шаҳридан 350 минг метр/куб чиқинди олиб чиқади. Бунинг учун GPS тизими ўрнатилган 19 та махсус автомашина жалб қилинган.
Изоҳ (0)