Осиё кубоги — 2015 ярим финалидан ўрин олган битта ўйинни ОФК ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовга топширди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
ФИФА рефериси Австралия ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради. Захира ҳаками вазифасини қатарлик Абдулраҳмон Ҳуссайн бажаради.
Ярим финалдан ўрин олган Жанубий Корея ва Ироқ ўртасидаги ўйинни эса япониялик ҳакамлар бошқариб боради. Рюжи Сатога қанотларда Тору Сагара ва Тошиюки Наги ёрдам беради.
Осиё кубоги — 2015. Ярим финал ўйинлари ҳакамлари:
Жанубий Корея — Ироқ
- Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
- 1-ёрдамчи: Тору Сагара (Япония)
- 2-ёрдамчи: Тошиюки Наги (Япония)
- Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
- 1-ёрдамчи: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон)
- 2-ёрдамчи: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Изоҳ (0)