Ўзбекистонлик таниқли ҳужумчи Камолиддин Мурзоев «Sports.uz» нашрига берган интервьюси чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларини ўзаро таққослади, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен Украина чемпионатида бор-йўғи ярим йил ўйнаганман. Бунинг устига асосий таркиб ўйинчиси эмас эдим ва қандайдир баҳо беришим қийин.
Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларига келсак, таққослаш мумкин. Айтиш керакки, Ўзбекистонда, асосан, тактик ва техник футбол, бу ерда эса, асосан, жисмоний кучга таянилади. Футбол сифатлари бўйича Ўзбекистонда футбол даражаси Қозоғистондагидан юқорироқ туради. Шунингдек, майдон сифатлари борасида ҳам бизники яхшироқ», — деди Мурзоев.
Изоҳ (0)