Бугун, 23 январь куни Саудия Арабистони тахтига чиққан янги қирол Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд ўзининг қирол сифатидаги илк фармонини чиқарди. У ўз ўғлини янги Мудофаа вазири этиб тайинлаган, деб хабар бермоқда «Kun.uz» ТАСС ахборотига таяниб.
Қайд этилишича, Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауд акасининг ўлимидан кейин янги қиролга айлангач, унинг тахт вориси этиб, шу вақтгача Мудофаа вазири сифатида ишлаган амир Муҳаммад ибн Наиф тайинланган.
Унинг бўшаган ўрнида эса янги қиролнинг ўғли Муҳаммад ибн Салмон Мудофаа вазири вазифасини бажаришга киришган.
Изоҳ (0)