Наманган вилояти Наманган тумани Навбаҳор шаҳарчасидаги 30-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қурилиш-монтаж ишларига 1 миллиард 400 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган мактабнинг икки қаватли кўркам биноси қурилиши «Муродил вақт инвест» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.
«Мактабда 420 нафар ўқувчининг замонавий таълим олиши учун барча зарур шароит яратилган, — деди Наманган тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Дилбархон Ҳошимова. — Фанлар бўйича тегишли ўқув-лаборатория, спорт жиҳозлари билан таъминланган синф хоналари, спорт зали ёшларнинг пухта билим олиши, жисмонан тобланиши, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама баркамол улғайишига хизмат қилади».
Изоҳ (0)