Россиялик модель Ирина Шейк билан алоқаларини узган Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Криштиану Роналду собиқ маъшуқасига бахт тилади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
«Танишганимиздан беш йил ўтиб менинг Ирина Шейк билан муносабатларим якунига етди. Биз ушбу қадамни ҳозир қўйиш иккаламиз учун ҳам яхши деган қарорга келдик. Иринага улкан бахт тилайман», − деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, жуфтликнинг ажрашгани ҳақидаги хабарлар Роналду «Олтин тўп»ни топшириш маросимига Шейксиз боргач тарқалди. Турли маълумотларга кўра, ажралиш ташаббуси Ронладудан чиққан. Португалиялик футболчининг Иринадан онасининг 60 йиллик юбилейига бағишланган кечага боришдан бош тортгани учун жаҳли чиққан.
Изоҳ (0)