«Барселона» клуби трансферлар учун ФИФА томонидан 2016 йилнинг 1 январига қадар қўйилган тақиққа қарамай, футболчиларни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Барселона» сотиб олган футболчилар тақиқ муддати якунига қадар майдонга туша олмайди. Аммо ўз клубларида ўйнашда давом этиши мумкин. Шунингдек, «Барселона» клуби футболчини сотиб олиши ва унга маош тўлаши мумкин. Бироқ янги футболчи майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Футболчи учрашувларда фақат 2016 йилнинг 1 январидан сўнг иштирок этиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» клуби вояга етмаган легионерлар билан шартнома имзолагани туфайли иккита трансфер мавсумида иштирок этишдан маҳрум этилган эди.
Изоҳ (0)