Ўзбекистонлик ёш гимнастикачи қизлар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича «Айголек − 2014» халқаро мусобақасида шоҳсупанинг юқори поғонасини эгаллади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Дунёнинг турли мамлакатларидан 340 дан ортиқ ёш гимнастикачи қизлар қатнашган мусобақанинг кўпкураш баҳсларида Тахмина Икромова олтин медални қўлга киритди, ўз ёш тоифаларида Шаҳризода Қаюмова ва Нуринисо Усмонова ҳам ғалабага эришди.
Самарқанд вилоятининг бадиий гимнастика бўйича катта мураббийи Елена Арслонованинг сўзларига кўра, ушбу натижа Ўзбекистонда болалар спортининг ривожланишига ажратилаётган алоҳида эътиборнинг самараси ҳисобланади.
Изоҳ (0)